Ассалому алайкум! Менга буни ҳалол дейишяпти, лекин ман бу ҳалол эмас дияпман... Яъни жаҳон биржаси боракан, унда ўртада пулга котта, яъни Кола, пепси, BMW га ўхшаган 20 дан ортиқ компанияни акциясини брокер фирма орқали сотиб олар экансиз ва ўша брокер компания сизи сотиб олган акцянгизни ўзи сотиб олиб, сизга кунлик даромад яъни 1000$ лик акцияга 3$ атрофида кунига даромад берар экан. Ман эса хеч иш қилмийман, фақат у берган даромадни оламан халос. Мани ўрнимга ўша брокер компанияни РОБОТи ишлар экан ва яна ман азо бўлсам ва ман ҳам кимларнидур шунга жалб қилсам улар қилган даромадидан манга мукофот тарзида процент берар экан. Қанча кўп одам жалб қилсам шунча мукофот берар экан. Ахир бировнинг даромадидан манга фоиз тўласа ва хеч иш қилмасдан пул топсам бу нотўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!