Ассалому алайкум! Мен яқинда орифламе компаниясига аъзо бўлдим. Бу компания турли хил атир, упа, крем шампун ва шунга ўхшаш нарсалар савдоси билан шуғулланади. Асос солинганига эллик йиллдан ошган. Айтишларича, табиий воситалар орқали маҳсулотларни тайёрлар экан. Олдиндан ўзим хоҳлаган яъни харидорларга сота олишим мумкин бўлган нарсаларимни танлаб буюртма бераман(мисол учун совун, шампун, тиш пастаси, атир упа шунга ўхшаш нарсалар). Олдиндан тўловини қиламан. Мен шу компаниянинг аъзоси бўлганлигим учун менга ушбу нарсалар каталогдаги(нархлар ёзилган журналдаги) нархдан арзонроқ келади. Мен бу маҳсулотларни олиб келиш учун даставка пули тўлайман, банк ҳам пул ўтказамани амалга оширганлиги учун улуш сақлайди ҳамда интернет орқали буюртма бераман. Агар мен нархларни устига нарх қўйиб сотсам қилаётган савдом ҳалол ҳисобланадими? Мен гуноҳкор бўлиб қолмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Савдоингиз жоиз, лекин бошқаларни жалб қилиб оладиганингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!