Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат бузилмайдими?

00:00 / 17.12.2011 | eski savollar | 4702
Ассалому алайкум хурматли Устоз! АЛЛОХ(ж/ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин. Устоз оёгимнинг бармок кисмида кичкинарок жарохат бору, лекин тегинмаса нажосат чикмайди. Тахорат килгандан кейин хам кул бармогимни жарохатнинг устига теккизиб силаб текширсам хеч кандай нажосатлик чикмаган, лекин бирор нарса каттикрок тегса нажосат чикиб кетиш эхтимоли бор, шунинг учун жарохатнинг устидан салфеткани тушиб кетмайдиган килиб ураб, кейин оёк кийимни кийиб, масжидга бориб намоз укиб булиб, бояги салфеткани очиб карасам, салфеткага озгина нажосатлик дегиб колибди. Яна бир нарса жарохатнинг устига бойлаган салфеткам жойидан бироз силжиб,яъни жарохат очилиб колмагану, лекин салфетка бироз харакатланган. Устоз шундай холда менинг тахоратим бузилган хисобланиб, тахоратимни янгилашим керакми? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Кимматли вактингизни олганим учун рози булинг. Ассалому алайкум!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг масалангиз қуйидаги рухсат қилинган ишлар доирасига киради, иншааллоҳ.Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Унга фақатгина таяммум қилмоғи, жароҳатга латта боғламоғи, сўнгра унинг устидан масҳ тортмоғи ва баданининг қолганини ювмоғи кифоя қилар эди»,–дедилар». Абу Довуд ривоят қилган.Демак, жароҳатли одам ғусл ва тоҳарат пайтида жароҳатига сув тегизмаса, жоиз. Агар жароҳатни боғлаб олган бўлса, ўша боғланган латта устидан масҳ тортишнинг ўзи кифоя қилади. Жароҳати йўқ аъзоларини ювади.Тахтакач тушиб кетса, ҳечқиси йўқ.Бемор одамга қўйилган тахтакач ёки унинг ўрнидаги нарса у намоз ўқиётган вақтда тушиб кетса, ҳеч нарса бўлмагандек намозини давом эттираверади. Агар намоздан ташқарида тушса, ўрнига қайтариб қўяди ёки бош¬қасини қўяди.

Топ рейтинг www.uz Openstat