Ассалому алайкум! Кўнгил ғашлигини кетгазиш учун ноўрин бўлсахам шу саволни бермоқдаман олдиндан узур сўрайман.
1). Тахорат қилаётган вақтда зарурат юзасидан тана аъзоларини 3 маротабадан кўпроқ ювса мисол учун шамоллаган одам бурнини кўпроқ ювса ёхуд оғиз қўлини кир бўлгани учун савунлаб кўпроқ ювса юзни хам шундай, бу иш бидъат бўлмайдими?
2). Мисол учун тахоратли кишини қорни безовта қилиб ел чиқариладиган холат бўлиб қолса аммо бу ишни қилмаса хамда бавл ёки катта хожат қилгиси келсаю бу ишни қилмай дейлик мажбуран қайтарса тахорат бузиладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бидъат бўлмайди. Васвасага учраб қолиши мумкин. Шунинг учун уч маротаба билан кифоялансин.
2). Бузилмайди. Валлоҳу аълам!