- Сиз узрли ҳисобланасиз. Бир намозга қилган таҳоратингиз янаги намознинг вақтигача давом этаверади. Агар таҳорат узрли нарсадан бошқа сабаб ила синмаса. Ўшанда таҳорат билан қилиш мумкин бўлган барча ишларни қилаверасиз, жумладан, Қуръони Карим тиловатини ҳам. 72 қадам ҳақидаги гап ноўрин.