Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат синиши

20:56 / 01.10.2022 | Islombek | 1754

Ассалому алайкум! Намозда охирги ўтиришда ташаҳҳуддан кейин саловат этвоттганда ёки дуо қивоттганда саломдан олдин тахорат синса намозни бошидан ўқиш керакми ёки ўша жойини ўзида тугатиб қўйса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намози саҳиҳ ҳолатда тугайди, лекин вожиб (салом) тарк қилингани учун намозни қайта ўқиш вожиб.
Агар ўзи истамаган равишда ел чиқиб таҳорати синган бўлса таҳорат қилиб келиб (бу жараёнда авратни очиш, гапириш каби намозни бузувчи амал қилмаслиги шарт) салом берса вожибни ҳам адо қилган бўлади. Лекин қайта ўқиш афзал. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat