Ассалому алайкум! Бундан анча йиллар олдин (балоғатга етган етмаганлигим эсимда эмас) христианларнинг қўлини кўтариб пешона, чап елка, ўнг елкага олиб борадиган ҳаракатларини қилиб қўйган эканман. Аммо буни ҳеч қандай ибодат ниятида эмас ёш болалигим сабаб телевизорда кўрганимга тақлид сифатида қилганман(бунинг нима эканлигини билмаганман ҳам). Чунки ўша вақти ҳеч нимадан хабарим йўқ эди, лекин ундан олдин ҳам кейин ҳам Алҳамдулиллаҳ ўзимни мусулмон деб биламан. Ундан бери жуда кўплаб марта калима келтирганман. Ва ҳозир Алҳамдулиллаҳ намозхонман. Агарда ўша вақти балоғатга етган бўлсам бу ишнинг ҳукми қандай бўлган?
– Ва алайкум ассалом! Билмасдан қилинганнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!