Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сафда оёқларнинг туриши

17:36 / 17.01.2017 | Muslim | 3264

Ассалому алайкум! Мен четелда мехмонхонада ишлеман. У ерда намоз ўқидиган хона бор. Агар бир киши билан жамоат бўлиб ўқидиган булсам имомни товонини ортида мени оёғимни бош бармоги бўлади, шундайми? Шундай ўқиш вазиати кўп бўлади. Агар кимдур жамоатга қўшилмоқчи бўлса мени орқамга бармоғини текизади бир қадам орқага ташла деган маънода катта жамоага ўхшаган саф қилинади. Шу орқага ташлаб имомни товони олдидан кетишим дурустми? Агар иккинчи одам мени келиб туртса.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! حَدَّثَنَا أَبُو حَازِمٍ قَالَ: سَأَلُوا سَهْلَ بْنَ سَعْدٍ: مِنْ أَيِّ شَيْءٍ الْمِنْبَرُ؟ فَقَالَ: مَا بَقِيَ بِالنَّاسِ أَعْلَمُ مِنِّي هُوَ مِنْ أَثْلِ الْغَابَةِ، عَمِلَهُ فُلَانٌ مَوْلَى فُلَانَةَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، وَقَامَ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم حِينَ عُمِلَ وَوُضِعَ، فَاسْتَقْبَلَ الْقِبْلَةَ كَبَّرَ، وَقَامَ النَّاسُ خَلْفَهُ، فَقَرَأَ وَرَكَعَ، وَرَكَعَ النَّاسُ خَلْفَهُ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى، فَسَجَدَ عَلَى الْأَرْضِ، ثُمَّ عَادَ إِلَى الْمِنْبَرِ، ثُمَّ رَكَعَ، ثُمَّ رَفَعَ رَأْسَهُ، ثُمَّ رَجَعَ الْقَهْقَرَى حَتَّى سَجَدَ بِالْأَرْضِ، فَهَذَا شَأْنُهُ. قَالَ أَبُو عَبْدِ اللهِ: قَالَ عَلِيُّ بْنُ عَبْدِ اللهِ: سَأَلَنِي أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ - رَحِمَهُ اللهُ - عَنْ هَذَا الْحَدِيثِ، قَالَ: فَإِنَّمَا أَرَدْتُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم كَانَ أَعْلَى مِنَ النَّاسِ، فَلَا بَأْسَ أَنْ يَكُونَ الْإِمَامُ أَعْلَى مِنَ النَّاسِ بِهَذَا الْحَدِيثِ. قَالَ: فَقُلْتُ: إِنَّ سُفْيَانَ بْنَ عُيَيْنَةَ كَانَ يُسْأَلُ عَنْ هَذَا كَثِيرًا، فَلَمْ تَسْمَعْهُ مِنْهُ؟ قَالَ: لَا. أطرافه: 448، 917، 2094، 2569 - تحفة: 4690 - 106/1 Абу Ҳозим шундай сўзлаб берди: «Саҳл ибн Саъддан: «Минбар нимадан эди?» деб сўрашди. Шунда у айтди: «Одамлар орасида уни мендан кўра биладиганроғи қолмади. У ғобадаги* юлғун дарахтидан эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга фалонанинг мавлоси фалончи ясаб берганди. У ясалиб, ўрнатилганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг устига чиқиб турдилар ва қиблага юзланиб такбир айтдилар. Одамлар у зотнинг орқаларида туришди. Кейин у зот қироат ва рукуъ қилдилар, одамлар ҳам ортларида туриб рукуъ қилишди. Сўнг у зот бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб, ерга сажда қилдилар. Кейин минбарга қайтдилар. Кейин рукуъ қилдилар, сўнг бошларини кўтардилар. Кейин орқаларига тисарилиб туриб, ерга сажда қилдилар. Таомили шундай эди». Абу Абдуллоҳ айтади: «Алий ибн Абдуллоҳ бундай деди: «Аҳмад ибн Ҳанбал – роҳимаҳуллоҳ – мендан шу ҳадис ҳақида сўради. «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамлардан баландроқда эканларини айтмоқчи бўлдим, холос. Бинобарин, ушбу ҳадисга кўра, имом одамлардан баландроқ бўлишининг ҳечқиси йўқ. Суфён ибн Уяйнадан бу ҳақда кўп сўрашар эди, ундан эшитмаганмисан?» дедим. «Йўқ», деди». * Ғоба – луғатда асли дарахтзор, ўрмон деган маънони билдириб, бу ерда Мадинадан тўққиз мил узоқликда, Шом йўлида жойлашган ўрмон кўзда тутилган. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Юқоридаги ҳадсининг шарҳида уламолар : “Намоз ўқиётган киши олдида жой бўшаса олдига ўтишга, ёнидаги жой бўшаса ёнига силжиб олишга, баландда турган бўлса пастга тушиб олишга рухсат берилади. Намоз бузилмаслиги учун кўкрак қибладан бурилмаслиги керак” деганлар. Бошқа бир ҳадисларида “Сафда турганингизла жипслашиб туринглар” деганлар. Жипслашиб туриш учун ён томонга юришнинг зарари йўқ. Орқа сафга ўтиб олишда ҳеч қандай зарар йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat