Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

3 талоқ хақида

20:35 / 06.02.2020 | Дилмурод | 1899

Ассалому алайкум! Хотинимни кетсанг 3 талоқ қўяман деб қўрқитардим. Оилада жанжал бўлди у уйига кетиб қолди. Унга бу хақида кўп айтганман, лекин ўзига айтиб бу сўзни қўйиб юбормаганман. Уйимдагиларни озгина ранжитиб қўйганди уларга хам 3 талоқ қўйдим хотинимни, хотиржам бўлилар деб айтиб юбордим. Лекин ўзига ман бирон марта айтмаганман. Бу сўзни маъносини кейин тўлиқ тушундим етдим. Хотиним билан бирга яшасам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар ўтган замон сийғасида айтган бўлсангиз уч талоқ тушган бўлади. “3 талоқ қўйдим хотинимни, хотиржам бўлилар” деганизда сизда шундай ҳам бўлибди. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat