Ассалому алайкум! Қариндошларим бир бирига қуда бўлишган, тўйдан бир ой ўтиб келинни ўз айби учун эри, уч талоқ сенга деди. Буни шу ерда ўтирган қариндошларни ҳаммаси эшитишди. Шунда ҳам куёвнинг ота-оналари келинни уйига жўнатмай ярашиб кетишади деб олиб қолишди. Бир ойдан кейин ярашиб ҳам кетишди ва лекин 3-4 йил ўтгач барибир ажрашиб кетишди. Бу қилган ишлари тўғрими? Нотўғри бўлса бунинг ҳукми қандай ва кимлар гуноҳкор бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқ қўйилганидан сўнг бирга яшашга йўл йўқ. Яшашса ҳаётлари зинода ўтган бўлади. Бу ишга ундаганларнинг барчаси ва буни қилганлар гуноҳига шерикдир. Валлоҳу аълам!