Ассалому алайкум Устоз. Оллоҳ илмингизни зиёда қилсин.Устоз бир саволим бор, ҳато камчиликларим бўлса олдиндан узр.Бундан 3 ой олдин бир болани шерик қилдим, фақат компютор ва фирмани очишга ўртага пул қўшишда хам тенг бўлди, лекин ишга келганда ўзини орқага тортаяпти (яни янги мижозлар топишга) хозирги мижозлар билан олдиндан ўзим ишлаб келаман. У болани шерик қилишим сабаби ёрдам бериш эди ва у билан оллоҳ йўлида шерик бўлдик. Мустақил иш қилмас эди, чунки у таёрига ўрганиб қолган эди, мижозлар билан гаплашишни ўргансин дедим. Энди нима қисам бўлади ? Шерикчиликдан воз кечий десам ниятим ёлғон бўлади, ўргансин деб ойликка ўтказиб қўйсам у кетиб қолади. Иш буюрсам албатта мени ҳам боришимни айтади бормийман десам ҳафа бўлиб қолаверади, мижоз топиб ва йўқотса ишни тез ўрганади деган ниятда эдим(ҳозирги кунда асосий мақсад уни ҳаракатини кўришим керак лекин у тушиниб этмаяпти). Маслаҳтигизга мухтожман. (бу бола менинг куёвим)
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Шу нарсаларни унга тушинтиринг. Кўнмаса, шерикчиликни бузишингиз ёки сиз кўп ишлаганингиз учун кўп иш ҳақи олишни ташкил қилишингиз мумкин.