Ассалому алайкум! Мен тўртинчи қаватда сувоқ қилаётган уста ва ёрдамчини учратдим. Ёрдамчи елкасида хамма хом-ашёни (бари оғир: цемент, қум, сув) ташиб чиқаяпти, сўнгра аралаштириб пақирда устани олдига еткизяпти. Уста аралашмани суваб қўйгандан кейин ёрдамчи яна сувоқни ювиб текислаяпти. Уста бир кунда топган пулини тахминан ўндан бирини ёрдамчига берар экан. Менимча нотўғри қиляпсиз асосий оғир ишни ёрдамчи қиляпти инсоф қилинг десам, уста “бу ерда умуман ёлғон гап йўқ очиқ ойдин келишганмиз, топганим халол” деди. Саволим шунга ўхшаш холатларда қандайдир бирор бир кўрсатмалар борми?
– Ва алайкум ассалом! Ночорни муҳтожлигидан фойдаланиш ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!