Ассалому алайкум! Ёшлигимда қийналган пайтимизда уйдилага ёрдам бераман деб илмсизлигим туфайли азгина рибони орқасидан фойда олганман. Энди шу пулларни савоб умид қилмасдан эҳсон қилмоқчиман. Савол шуки берадиган маблағимни қандай маблағ эканлиги айтиб беришим керакми? Мен бу маблағни 25+ хайриясига берсаммикин деб ўйлаб юрудим. Йўки бошқа жойлага берганим мақулроқми? Кейин пул ўрнига керакли нарсалани берса бўладими? Савдогар бўлганим учун шу хайрига мендан ўзим савдо қиладиган нарсаладан сўраб қолишди пул ўрнига керакли савдо нарсаладан берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қандай маблағ эканини айтиб беришингиз шарт эмас. Энг муҳтож ва ночор ҳолатдагиларга беринг. Мол кўринишида бериш манфаатлироқ бўлса мол кўринишида, пул манфаатлироқ бўлса пул кўринишида беринг. Валлоҳу аълам!