- Ва алайкум ассалом! Балиқдан ўзгадан бўлган денгиз маҳсулотини емаслик фақат ҳанафий мазҳабигагина тегишли. Бошқа мужтаҳид имомларга эргашган мусулмонлар ўша мужтаҳиднинг гапларига асосан истеъмол қилаверадилар. Мазҳаблар орасида саноқли бири ҳалол деса бошқаси ҳаром деган масалалар бор. Балиқдан бошқа денгиз ҳайвонлари шулар жумласига киради. Ҳар бир мужтаҳиднинг айтган гапларига оят ва ҳадисдан ҳужжатлари бор. Бу ерда гап қайси мужтаҳидни далилини олиш қолган холос. Диёримиз уламолари Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг тадқиқотларини олганлари учун уларни истеъмолини жоиз эмас дейдилар. Бошқа мазҳабдагиларнинг ейишларини ҳаром ҳам демайди. Валлоҳу аълам!