Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Масжидда таомланса буладими?

00:00 / 04.01.2012 | eski savollar | 1210
Ассалому алайкум хурматли Устоз! Дин равнаки йулида килаётган саййи-харакатларингизни АЛЛОХ(ж.ж) даргохида макбул айласин ва бу хизматларингизнинг ажрини икки дунёда зиёда килсин ва олий мукофот узининг жамолига мушарраф айласин. Омийн! Устоз бизда кичкинарок булсада масжидимиз бор ва бизда асосан намозни янги урганувчилар бор. Биз баъзи вактларда намоздан сунг магазиндан ушалмайдиган нарсалар масалан:(мева, газли сув, конфет)каби нарсалар оламиз ва намоздан кейин уч-туртта намозни янги урганаётган биродарларимиз билан масжидда китоб укиб утирганда ёки сухбатлашиб утирганимизда тановвул килиб утирамиз, масалан:(китоб укиб утирганимизда ёки диний масалада сухбатлашиб утирганимизда, огзимизга конфет солволамиз, ёки дарс килиб булганимиздан кейин озрокдан газли сув ичиб оламиз, ёки озрок мева булса дарсдан кейин уртада булишиб еймиз.). Устоз бизнинг шу ишимизда гунох йукми. Чунки бир куни бизга бир киши "масжидда таомланмайди" деди, лекин биз бу ишимиз билан масжидни ифлос килмаймиз. Шунга сиздан савол килиб сурагандик. Саволдаги хатоларим учун узр сурайман. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж.ж) умрингизни ва илмингизни янада зиёда килсин. Омийн!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Масжид одоби бузилмаса, рухсат бор. Аммо шу ишни қилмаган маъқул.

Топ рейтинг www.uz Openstat