Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қассобчиликдаги савдолар ҳақида

11:46 / 16.11.2018 | Qobiljon | 1890
Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, мен зикр аҳлидан сўранг иловасини телефонимга ўрнатганман ва иншаАллоҳ доимий кузатиб илм оламан. Мен уйда қўшимча даромад олиш учун новвос боқиб сотаман. "Қассобчиликдаги калла терини скидка қилиш" тўғрисидаги савол жавобни ўқиб қолдим ва шунга доир қўшимча савол бермоқчи эдим. Биз новвосни сотишдан олдин қанча гўшт қилишини таҳминан билиб кейин уни қассоб неча пулдан сўйиб(масалан 40000 дан дўконда сотади 37000 дан гўштини сўйиб тортиб калла тери скидка ҳолда олади) тортиб олаётганига қараб нарх пичиб сўймасдан тирик сотамиз шу ишимизда рибо йўқми, жоизми? 2). Айрим ҳолда қассоб новвосни тирик вазнининг ҳар бир килосига фалон пулдан бераман дейди(бунда ҳам калла тери ҳисобсиз сўйиб олаётган нархини ҳисоб қилади ва қанча гўшт чиқишини таҳмин қилиб тирик вазиннинг ҳар бир килосига нарҳ айтади) ва бундай сотиш жоизми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 1). Аввалдан чамалаб олиб, қассоб билан калла терини скидка қилмасдан тирик сотишда рибо йўқ. Бозорда ҳам ҳамма шундай қилиб савдо қилади. Ўзича чамалайди, нарх чиқарада ва ҳеч қандай скидка деган гапни ишлатмайди. 

2). Қандай қилиб тахмин қилса ҳам чамаласа ҳам келишувда скидка қилишни шартлашмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat