Ассалому алайкум! Қаср намози учун масофа шахардан чиқишлик билан ўлчаниши хақида маълумот олдик. Лекин бизнинг уйимиз Назарбекда жойлашганини инобатга олсак (бу худудан Тошкент вилоятига киради) чорвоққа чиқишлик учун Тошкент шахар худудидан ўтилади. Уйимиздан хисоблагандаги масофа 90 км. Яъни биз Тошкент вилоятининг бир туманидан Тошкент шахрига кириб, яна Тошкент вилоятининг бошқа туманига ўтамиз. Бундай холатда намоз қаср қилинадими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз бир нарсани ажрата олмабсиз. Масофа чиқадиган остонадан кирадиган остонагача ҳисобланади. Қаср қилишни бошлаш шаҳардан ташқарига чиққандан бошланади. Валлоҳу аълам!