Ассалому алайкум! Биз оилавий ишлаш учун Рассияга келганмиз. Камида 2йилдан бери шу ерда яшаб ишлаб юрибмиз. Энди мен Ўзбекистонга уйимизга номалум вақтга бориб келсам(аниқ эмас 15 кун ёки камроқ). Намозларимни тўлиқ ўқийманми ёки қаср қилибми?
– Ва алайкум ассалом! Йўлда қаср ўқийсиз. Уйингизда тўлиқ ўқийсиз. Чунки Ўзбекистондаги уйингиз ҳали ҳам сизнинг аслий ватанингиздир. Сиз четга фақат ишлаш учун боргансиз, доимий яшаб қолиш учун эмас. Валлоҳу аълам!