Ассалому алайкум! Ишхонада аср намозини жамоат бўлиб ўқишаётган эди. Намозхонага кирганимда сажда қилишаётган экан жамоатга қўшилмай кутиб турдим, мен билмоқчи эдим охирги ракаат эмасмикин деб. Шунда билиндики охирги ракаатни ўқишаётган экан. Имом салом берди ва намозни тугатди. Мен алоҳида такбир айтиб ўзим намозни адо этдим. Тўртинчи ракаатга рукусига ҳам улгирмаганим учун жамоатга қўшилмадим. Мен қандай йўл тутишим керак эди?
– Ва алайкум ассалом! Муқтадий жамоатга қай ҳолатда бўлишса ҳам қўшилгани афзал. Валлоҳу аълам!