Ассалому алайкум! Тиббиёт институтида ўқийман. Бази бир касалликлар психалогия ўзгаришидан келиб чиқар экан. 50% касалликлар психика ўзгаришидан келиб чиқар экан. Магистратурага "Тиббий психалогия" да ўқисам шариатга тўғри келадими? Валерий Синелников "Дардингни сев" асарида касалликлар онг остига боғлиқ холатда даволар экан. Рак касаллигини хам динда Аллоҳдан сўрашга буюрилганмиз. Шу китобларни ўқиш мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришня ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, америка ва канада каби маслакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Минг афсуски буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлардан ўқисангиз майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Сиз психологияни ҳам ўқинг Ислом ақийда ва фалсафасига тегишли фанни ҳам ўқинг. Валлоҳу аълам!