Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жин тегди

00:00 / 17.01.2013 | eski savollar | 3178
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари. Қуйидаги ҳолат бўйича маслахатингиз керак эди. Бир яқинимизнинг бошига ёмон иш тушиб қолди. У аёл киши, ибодатда эмас, 5-6 кундан буён умуман бошқа инсонга айланиб қолган. Эрини ўлган деяпти, қариндошларини баъзиларини таниб, баъзиларини танимаяпти, ҳар хил мажнунсифат гапларни гапиряпти. Домлага олиб боришса "жин кирган" деб ташхис қўйибди. Домла расмий имом, Қуръонни яхши ёд олган. Ҳозир шу домла ўқияпти. Аёлнинг кўкрак қафасининг пастроғида бўртиқ пайдо бўлибди, домла ўқиса ана шу бўртиқ қимирлаётган экан. Домла докторларга олиб бормасликни маслахат берибди, чунки аёлни жинни хонага олиб кетишлари мумкин экан. Яна бир нарсани айтибди, бир қизча бор экан, у қизча жинни ўзига олар эмиш, домла эса дам солиб жинни ўша қизчадан чиқариб юборар эмиш. Кўп ҳолларда бу усул самара берган экан. Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги иккита саволни бермоқчи эдим: 1. Дам солиш ва доктор муолажаларини бирга олиб борса бўладими? 2. Қизча ёрдамида қўлланиладиган усул ҳақиқатдан бор нарсами? Илтимос Сиз ҳам дуо қилиб қўйинг, Аллоҳ дардига шифо бериб, ибодатга киргазсин. Сизга ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Докторга олиб бориш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat