Ассалому алайкум! Устозлар, мен суннатга мувофиқ соқолни ўстириш учун миноксидил олиб 3-4 кун фойдаландим, кейин таркибини таржима қилсам (алкагол, проплин гликол, тоза сув) бор экан, ишлатиш вақти бомдод номозидан кейин ва хуфтон намозин кейин ишлатганман. Агар бу ножоиз бўлса истиғфор айтаман ин шаа Аллоҳ жавоб учун аввалдан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Узум ва хурмодан бошқасидан олинган спирт маст бўлиш учун ичса ҳаром, аммо тиббиётда фойдаланиш жоиз деб кўплаб жавобларда айтилди. Ҳозирги кунда спиртлар асосан буғдойдан олинар экан. Валлоҳу аълам!