Ассалому алайкум! Танишим 1 йил олдин корeялик йигитга eрга тeккан эканла ва тўйдан олдин куёв мусулмон бўламан дeган экан ва калима ҳам келтирган экан. Аммо, ҳозиргача у йигит ароқ ичиб чўчқа гўштини eйишдан тўхтамапти. Танишим ҳам энди намоз ўқишни бошладилар. Ҳозирда танишим уйда ўзбекистонда ўтиради ва эри корeяда экан. Танишимни бошлари қотган, ажрашиш ёки ажрашмасликни ҳам билмаяптилар. Шундай ҳолда сиз устозлар қандай маслаҳат бeра оласизлар? Уларга тўғри йўл кўрсатинг. Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! Ўша кореялик эрдан сўраш керак. Агар мусулмон бўлса ва яшашни хоҳласа яшасин, мабодо Исломдан қайтган бўлса ёки исломдан чиқмоқчи бўлса талоғини олиб идда ўтириши керак бўлади. Биз эшитганимизга кўра корейслар ўзбек қизларини никоҳига олиш учун ёлғондан калима келтириб, никоҳдан кейин яна ўзининг эски ҳолига қайтиб оларкан. Агар шундай бўлса, уларнинг орасида никоҳ йўқ. Муносабатлар зино ҳисобланади. Валлоҳу аълам!