Ассалому алайкум! Мен психологик кансултатсияга бораётган эдим. Ва менда "карма" борлигини айтди. Саволим карма Ислом ақийдасига кўра тўгрими? Карма бу такрорланиш. Мен онамга ўз "оналарини" (рўлини) такрорлар эканман. Шу карма. Ва буни тузатиш учун истиғфор ва таҳажжудни тавсия қилди) Ёкида қилган гуноҳларига қандайдир касалликлар-жароҳатлар орқали жазоланиш деб билиш каби?
– Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас. Такрорланиш деган тушунча сафсата. Бу буддавий динидаги ишни истиғфор ва таҳажжудга боғлаб исломга олиб кирмоқчи бўлган одамларнинг гапи. Одам бу даражада ақлидан маҳрум қолмаслиги керак. Одамларнинг ташқи кўриниши билан алданиб қолманг. Уларнинг илм даражасини сўраб суриштиринг. Биз психология фани билан яхши танишиб чиқдик. Ҳар бир ўлканинг психология таълимоти ўз динига боғланган шаклда ўргатилар экан. Масалан хитойликлар буддавий динига боғлаб, ҳиндистонликлар кришна ва шу каби бутларга боғлаб, европа насронийлик динига боғлаб, Америка ва Канада каби мамлакатлар Таврот ва Забурга боғлаб ўргатишар экан. Буларнинг барчасида фойда борлиги билан биргаликда минг афсуски ширкка чақирувчи фалсафа ҳам бор экан. Алҳамдулиллаҳ ёшлигидан динни маҳкам ушлаб, кейин фалсафа фанини ўқиганлар ҳам бор экан. Улар қайси ўринда иймон эътиқодга зид ҳолатлар борлигини ажратиша олишар эканлар. Шундай инсонлар тренинг дарсларига қатнашса майли. Чунки ҳикмат мўминнинг йўқотган нарсаси, қаерда бўлса ҳам олишга энг ҳақли инсон ҳисобланади. Қолаверса чуқур эътибор қаратсак улар бу фалсафани Қуръон ва ҳадисдан олганликлари намоён бўлмоқда. Улар буни изҳор қилмаслик мақсадида уларга турлича атамалар ва чалғитиш учун кўплаб фалсафаларни тиқиштиришар экан. Валлоҳу аълам!