Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саксон минг йил

15:43 / 06.09.2019 | Mirolim | 2735
Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, агар банда фарз намозини таҳоратли ва рукнларини қўлдан келганича жой-жойига қўйиб ўқиса(қалб ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар), ҳадисда келган бир марта тарк этилган фарз намози учун бериладиган 80 минг йиллик азобдан қутулганига 100 фоиз ишонч ҳосил қилса бўладими? Гарчи савоб олмаса ҳам? Ёки бу намознинг қабул бўлиб, бўлмаганига боғлиқми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг фазлу карамидан қилган ҳаракатни зое бўлмаслигини умид қилинади. Чунки ҳеч ким ҳеч қачон Аллоҳнинг улуғлигига лоқий ибодат қилолмайди.
Жалолиддин Румий ўз маснавийларида келтирадилар: Бир қишлоғда ниҳоятда ғариб камбағал киши бор эди. Унинг қишлоғида қаттиқ қаҳатчилик бўлиб, қудуқлар, ҳовузлар барчаси қуриб қолган эди. Бир куни хотини унга: Бағдод халифасини ниҳоятда карамли, саҳоватли деб эшитганман, унинг олдига боринг, шоядки бидан мана бу камбағалик зойил бўлса деди. Эри унга: Халифанинг ҳузурига совға саломлар билан бориш керак, бизда эса арзигулик ҳеч нарса йўқ деди. Шунда хотини унга: Бизнинг фалон чуқуримизда бироз шаффоф чучук сув йиғилиб қолган. Бундай ширин сув халифанинг ҳузурида қаёқдан ҳам бўлсин. Ўша сувни бир идишга солиб олиб боринг деди. Бу фикр эрига ҳам маъқул бўлди. Эр сув солинган кўзачани кўтариб йўлга тушди. Хотин эса жойнамозни солиб олиб, эри сувни олиб халифанинг ҳузурига соғ саломат етиб олишини дуосини қила бошлади.  Эри эса йўл бўйи “Роббим мени ва кўзамни саломат етказ, бирор жойда қоқилиб, синдириб қўймай” деб тинмай дуо қилиб борарди. Чунки у бечорада ҳаммаси бўлиб шу нарсаси бор эди холос. Аллоҳнинг изни билан соғ саломат Бағдодга етиб борди. Дарвозабон ижозат берилгач, уни саройга халифа ҳузурига олиб кирди. Халифа: Қўлингдаги нима? деб сўради. Бадавий: Бу жаннат суви, бундай сувни ҳеч ким ҳеч қачон ичган эмас, деди. Халифа анча муддатдан бери очилмаган кўзанинг оғзини очишга буюрди. Унинг оғзини очишлари ҳамоно бадбўй ҳиди  бутун саройни тутиб кетди.
Дўстларим! Бу ҳолат бизнинг амалларимизнинг ҳолатидир. Амалларимиз жудаям бадбўй.
Лекин халифанинг қанчалик карамли ва саховатлилигини қарангки, сувнинг ҳидидан озорланганини ҳалиги бадавийга озгина бўлса ҳам сездирмади. Балки унинг сувини ниҳоятда латиф ва ширин сув экан деб мақтаб, сувини икром билан чиройли идишга солиб юқори бир жойга қўйдириб қўйди ва бадавий кетгач, уни тўктириб юборди.
Аллоҳ таоло ҳам бизнинг бадбўй амалларимизга нисбатан худди шундай муомалани қилади. У зот фақат ўзининг фазлу карами билангина бундай амалларимизни юқори қадрлайди. Аслида эса бу амалларимиз ҳеч нарсага арзимайди.
Сўнгра хизматкорларига кўзасини тўлдириб олтин бериб юборишга ва уни Дажла дарёси орқали қайиқда кузатиб қўйишга буюрди. Токи унинг чарчоғи чиқсин, қалбига хурсандчилик кирсин ва унга ўзининг қилган ҳадиясининг қийматию ва бизнинг унга қилган карамимизнинг юксаклигини мушоҳада қилишига имкон бўлади деди. Уни Дажланинг қирғоғига олиб боришгач, унинг сувининг кўплиги, латифлиги ва ширинлигини кўриб ҳижолатдат сув-сув терга ботиб кетди. Аллоҳ-Аллоҳ бу халифа қандаям саховатлия! Унга менинг бадбўй ва лойқа сувимнинг нима зарурати бор эди. Унинг шаҳарида шаффоф, ширин сув дарё бўлиб оқиб ётган экан-ку! - деди. Халифа унга қилган бу муомаласи бу фазлу карами фақатгина унинг дилини шод қилиш учунгина бўлгани бадавийга маълум бўлди. Аслида эса ундан ҳеч нарсага халифанинг мухтожлиги йўқ. Ўзининг ҳузурида уникидан чандон-чандон яхши нарсалар дарё бўлиб оқиб ётибди.
Дўстларим! Худди шундай муомала бизларга ҳам бўлади. Биз яхшилик деб ўйлаб қилаётган амалларимиз аслида ёмонликлардан иборат. Аммо Аллоҳ таоло фақат ўзининг фазлу карами билангина бу амалларимизни яхши амаллар деб қабул қилади ва бизларни ўзига итоат қилгувчилар сафига қўшиб қўяди. Аллоҳ таоло: “Уларнинг саййиотларини ҳасанотларга алмаштириб қўямиз” деган оятнинг маъноси аслида шундай.
Халифа бадавийнинг сасиб қолган суви эвазига олтинлар ҳадя қилганидек, биз ҳам Аллоҳ таолога қурбонликларимиз туфайли ўз жонимизни тортиқ қиламиз. Аслида эса бу жонимизнинг ҳақиқати бадбўйликлардангина иборат эди. Чунки бизнинг жонимиз разил сифатлар ва ёмон ахлоқлар билан сифатлангандир. Лекин Аллоҳ таоло бизларнинг бу жонимиз эвазига яхши сифатлар эгаси бўлган жон ҳадя қилади. Мана шунинг отини фано ва бақо дейилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat