Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Идишларни қатрон қилиш

11:55 / 23.02.2020 | shuxrat giyasov | 1833

Ассалому алайкум! Мен мусулмон қассобман. Бир биродарим товуқ пиширадиган ошхона очган. Биродарим менга хар кун товуқ сўйиб беришимни илтимос қилди ва мен рози булдим. Мен бройлер товуқлар боқадиган инсонларни топиб ва у жойга бордим. У ерда мендан олдин бошқа қассоблар бисмиллаҳни айтмай сўйганларини кўрдим. У қассоблар бисмиллаҳни айтмай сўйган товуқларни қозонга (қайнаган сув билан тўлган қозон) солишади ва у қозондан олиб товуқлар патини юладиган аппаратга солишади ва бу аппаратдан олиб кейин стол устига қўйиб товуқларни ичини тозалашади ва ундан кейин товуқларни ваннага (совуқ сувга тўла ванна) солиб яхшилаб ювилади. Ваннадан товуқларни олиб хаммасини қопга солиб мижозларга тарқатишади. Қассоблар ишни тугатиб кетганидан кейин мен ҳам у ерда товуқ сўйишимга тўғри келяпти. Энди мен қандай қилиб (қозон, товуқлар патини юладиган аппарат, стол, ванна)ни қатрон қилишим керак? Қатрон қилишни тушунтириб беринглар илтимос. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уларни қатрон қилмайсиз. Уч марта устидан сув қуйиб ювсангиз кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat