Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик бўладими

14:50 / 20.05.2023 | Izzatulloh | 480

Ассалому алайкум! Бир кишидан шундай гап эшитдим: Агар карз олаётканда ёки карз бераётканда аниқ муддатини келишиб олмаса судхўрлик бўлади. Шу тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Қарзга муддат белгилаш

Қарзнинг муддати билан насияга сотилган молнинг эвазини бериш муддати ўртасида фарқ бор. Насия савдода бериш муддати тайин қилиб олинмаса, савдо фосид бўлади. Муддатни тайин қилишнинг маъноси шуки, сотувчи сотган нарсасининг эвазини ўша муддат келмагунича талаб қилишга ҳаққи йўқдир. 

ذهب جمهور الفقهاء إلى أنه لا يجوز إشتراط الأجل في القرض لأنه تبرع محض، وللمقترض أن يطالب ببذله في الحال

Фуқаҳолар жумҳури: «Қарз бериш холисона яхшилик бўлганлиги туфайли бунда муддатни шарт қилиш жоиз бўлмайди. Қарз берувчи берган қарзини хоҳлаган вақтда талаб қилиши мумкин», деган.
Фуқаҳолар «қарзда муддат белгиланмайди», деганда шу маънони ирода қилганлар, яъни қарзнинг мудддати белгиланган бўлса ҳам, қарз берган кишида эҳтиёж пайдо бўлиб қолса, хоҳлаган вақтда уни қарздордан талаб қилишга ҳақлидир. «Қарзда муддат белгиланмайди» деган иборадан «қайтариб бериш муддатини тайин қилиб қўйиш гуноҳ бўлади» ёки «қарз олган одам белгиланган муддат келса ҳам, қарзини бермаса бўлаверади, истаган пайтида қайтаради», деган маъно келиб чиқмайди. Қарзда муддатни белгилаш ваъдалашув манзилида бўлади. Ваъдага вафо қилиш эса мўминнинг сифатларидандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat