Ассалому алайкум! Савар ҳақида жуда кўп саволни, фиқҳ узни излаб чиқдим. Аммо ушбу саволга жавоб топа олмадим? Саволим қуйидагича: Масалан дейлик, талаба Тошкентга, ўқишга, Андижондан узоқ муддатга бориш керак бўлган. Аммо ўқиш бошланишига 5 кун қолганди, тошкентга яқин масалан 65км узоқликда жойлашган қишлоққа бориш керак бўлган. Аммо аввал тошкентга бориб, дарров тошкентдан чиқиб кетган. Саволим у одам қишлоқда намозни қаср қилиб ўқийдими? Шунга ўхшаш савол, агар дарров эмас, ўқиш мобайнида тошкентдан шунча масофага чиқсачи?
– Ва алайкум ассалом! Тошкентга келибоқ 15 кеча кундуз турмасдан 65км узоқликка чиқиб кетиши аниқ бўлса тошкендаям борган жойдаям қаср қилиб ўқилинади. Тошкенда 15 кеча кундуз туриб, шундан кейин 65кмга йўлга чиқса тошкенда ҳам борган жойда ҳам тўлиқ ўқийди. Валлоҳу аълам!