Ассалому алайкум! Ҳозирда сотилаётган замокли махсилар, замокни очганда тўсиқ (жабрали-чарм билан ёпилган, сотувчилар шунақа дейишади) бор махсилар намоз учун бўлади дейишди. Замокни очганда тўсиқ йўқ махсилар намозга бўлмайдими?(Яни маш тортишга).
– Ва алайкум ассалом! Маҳси замогининг ички тарафи чарм билан ёпилган бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!