Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жавоблардан ўқиб билдикки баъзи бир жойнамозлардаги нақшларда суратлар борлигини билдик ва баъзи бирларини ҳам кўрдик. Саволимиз шуки шундай жойнамозларни ишлатяпмиз экан, шуларни нима қилсак бўлади? Баъзи бирларида Каъбанинг ҳам расми бор экан, шунда уларни ташлаб юборайликми ёки ёқиб? Жавобингиз учун катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Каъбанинг сурати боридан фойдаланишда зарари йўқ. Бошқалари намозда чалғитаётган бўлса исроф бўлмаган жойларга ишлатилса бўлади. Валлоҳу аълам!