Ассалому алайкум! Агар эр хотинига нохақлик қилса, хохласа яхши муомала қилиб ёқмаса ёмон муомала қилса, иккинчи хотинига бориш келиш ишларида эркинлик берсаю, биринчи хотинига унча эркинлик бермаса(иккинчи хали исломни унча тушунмайди ва ишларини ўзи хал қилишга ўранган), биринчи хотини онасиникига кетиб қолмоқчи бўлса эр кетмайсан уйда ўтир деса, хотин эр розилигини қилиб кетмаслиги керакми ёки энди бирга яшамайман деб уйдан чиқиб кетса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатни тўлиқ билмаймиз. Одатда бунақа ҳолатда хотин уйдан чиқиб кетса бироз вақт ўтиб кимнидир иккинчи ёки учинчи хотини бўлиши ёки кимнидир оиласини бузиб биринчи хотини бўлиши мумкинлигини кўрдик. Ундан кўра сабр қилса ким фазилатда ғолиб бўлса эр ўша томон бўлаверади. Шошқалоқлик қилган ва калта ўйлаган эрсиз қолади. Валлоҳу аълам!