Ассалому алекум шайх хазратлари! олдин йўллаган саволаримга жавоб берганиз учун сизга котта раҳмат!!Бир саволим бор эди. Севган инсонини яни турмуш қурмоқчи бўлган қизни ота онаси бу турмушга қаттиий қаршилик қилишса аммо икки ёш бир бирини қаттиқ севишса шуни билган холатда ҳам ота оналар розилик билдишмаса буни оқибати нималарга олиб келади? Икки ёшни шу йўл билан баҳтсиз қилиб қўйишлари мумкинку бу ҳақда исломда нима дейилган Саволдаги камчиликлар учун узур сурайман!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу шаклда севишишга мусулмон шахсларнинг имкони йўқ. Балоғат ёшидаги икки номаҳрам ёлғиз қолишлари шариатда ҳаром қилинган. Ҳадисда учинчилари шайтон бўлиши айтилган. Шунча гуноҳни қилиб туриб, яна ота-онадан шикоят қилиш нимаси?!