Ассалому алайкум! Бир жойда эшитгандимки, бир мусулмон бўлган инсон менга Қуръонни ўзи етарли, менга суннатни кераги йўқ деган инсон кофир бўлармиш. Ростан ҳам шундайми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, кофир бўладиган ўринлари ҳам бўлади. чунки мутавотир даражасидаги суннатни инкор қилиш куфр бўлади. Валлоҳу аълам!