Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳни 99 исмини ёдлаган жаннатий бўладими

20:07 / 23.02.2020 | Bobur | 2853

Ассалому алайкум! Мен бир домланинг марузасида Аллоҳнинг 99 исмини ёд олса шубхасиз жаннатга киради деб эштдим. Шу хақида бирор бир ҳадис борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бор. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ ِللهِ تِسْعَةً وَتِسْعِيْنَ اسْمًا مَنْ حَفِظَهَا دَخَلَ الْجَنَّةَ، وَإِنَّ اللهَ وِتْرٌ يُحِبُّ الْوِتْرَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ  

Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни яхши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса, жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бундан Аллоҳ таолонинг фақат тўқсон тўққизта исми бор, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари ниҳоятда кўп. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat