Ассалому алайкум! Устозлар бугун телеграм каналларизда зикр аҳлидан соранг гуруҳида шундай савол болган экан яни АЛЛОХНИ ТАССАВУР ҚИЛИШ @Саволлар_канал 9479-савол Ассалому алайкум! Аллоҳни тассавур қилиш мумкин эмаслигини, бу нарса ширк эканлигини биламан. Баъзида шу ўзим хохламаган холда тассавур қилиб қояман. Шундай холларда нима қилай маслахат беринг. Аллоҳга ширк келтиришдан қўрқаман. ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Тасаввур қилманг. Шу ҳолат келса, тезда бошқа нарса билан чалғинг. Бошқа гап йўқ. Валлоҳу аълам! Шу ҳолатда мен олимни ва Аллоҳни коп эслаб тураман ва номозда ҳам Аллоҳни кориб тургандай ёки Аллоҳ мени кориб тургандай тасаввур қилиб номоз оқишга ҳаракат қиламан мен ҳаёлни бошқа нарса билан банд қилсам ҳам барибир яна шу ҳаёллар келаверадида яни Аллоҳни эслаганда беихтиёр қандайлигини тасаввур қилиб эслайман мен бундан қутила олмаяпман саволда берилгандай ширк боладими бу илтимос менга ёл корсатинг Жавобингиз учун олдиндан рахмат
– Ва алайкум ассалом! Ёдлаган сураларингизни маъноларини ҳам ёдлаб, зам сура қилаётганингизда маъноларини тафаккур қилиб ўқинг. “Руҳий тарбия” китобини ўқинг ва ўқиганларингизга амал қилинг. Валлоҳу аълам!