Ассалому алайкум! Намозда дуода фақатгина кўрсатган кунингга ва берган ризқ рўзингга Аллоҳим ўзинга шукур дейман холос. Бирор нарсалар сўрамайман, чунки нимага мухтожлигимни Ўзи кўриб туриптику деб. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Намозда охиратда бўладиган азоб, қийинчликлардан панох беришини сўраб дуо қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақида бир неча ҳадисларда дуолар келган, ёдлаб олинг. Валлоҳу аълам!