Ассалому алайкум! Жума намозида агар хутба бошланган бўлса суннат намозини ўқимасдан фақат 2 ракат фарзни ўқиса бўлаверадими? Намозда суннатини ўқимаса хукми қанака?
– Ва алайкум ассалом! Хутба бошланган бўлса суннатни тўхтатиб турилади. Суннатларни ўқиш суннати муаккада, яъни вожибга яқин амал. Тарк қилишга одатланиш макруҳи таҳримий. Валлоҳу аълам!