Ассалому алайкум! Устозлар намозимни баркамол ўқишни истайман. Аммо ишим сабабли имкон бўлмаябди. Мен конда ишлайман у ерда намоз ўқиш учун шароит йўқ пок-тоза жой эмас. Имо ишора билан намоз ўқиш учун ҳам пок-тоза жой бўлиши керак фикримча ёки имо ишора билан у ерда намоз ўқишим жоизми? Ишим 8 соатлик иш ёз кунлари намозни тўлиқ адо этса бўлаябди. Қиш кунларида қазо бўлиб қолябди. Устозлар сизлардан шуни сўрайманки бундай вазиятда намозимни тўлиқ ва баркамол адо этишимда қандай йўл тутсам бўлади. Ёки қазосини ўқиш билан кифояланаманми. Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ сизу бизга фақат яхшиликларни берсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кон тоза жой ҳисобланади. Бирор ҳайвон нажосати, ахлати бўлмаса бўлди. Сиз ишора билан намоз ўқиманг, тўлиқ ўқинг. Валлоҳу аълам!