Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақдир ҳақида савол

00:00 / 12.11.2007 | eski savollar | 16767
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари!Аллоҳ таало Тақдирни белгилаётиб, замин учун энг керак бўлган нарсаларни белгилаганми? Масалан: инсонларни қачон туғулиб қачон ўлиши, кеча ва кундузни алмашилиши кабилар, ёки айтишга ҳам арзимайдиган нарсаларниҳам белгилаганми? Масалан: мана шу хатни ёза туруб адашиб бошқа ҳарфни босиб юборишим, интернетдаги, китоблардаги ёзувларни суратларни қандай шаклда жойлашиши, фильмларда кадрларни қайтадан неча марта олиниши ва шу каби жуда кўп ва арзимас нарсалар ҳам тақдир қилинганми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунича мўмин бўла олмайди; Албатта, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман-у, У зот мени ҳақ ила юборганига шаҳодат беради. Ўлимга иймон келтиради. Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради. Қадарга иймон келтиради», дедилар».Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ушбу ҳадисларида мўмин-мусулмон киши иймон келтириши лозим бўлган тўрт нарсани алоҳида таъкидламоқдалар. Шу тўрт нарса ичида қадарга иймон келтириш ҳам бор. Ҳадиснинг аввалида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитувчига кучли таъсир қилувчи олий услубни ишлатмоқдалар. Яъни, «Банда тўрт нарсага иймон келтирмагунча, мўмин бўла олмайди», демоқдалар. Бу комил иймон ушбу тўрт нарсадан иборатдир, дегани эмас, албатта. Лекин мазкур тўрт нарсага иймон келтириш ўта муҳим эканини, буларсиз иймон ҳақида сўз ҳам очиб бўлмайдиган нарсалар эканини таъкидлашдир. Сўнгра ўша тўрт нарсани батафсил баён қилишни бошлайдилар.1. «Албатта, Аллоҳдан ўзга Илоҳ йўқлигига ва албатта, мен Аллоҳнинг Расулиман-у У зот мени ҳақ ила юборганига шоҳидлик беради».Бу тавҳид калимасидир, иймоннинг аслидир, инсоният учун энг зарур нарсадир. Шу нарсага иймон йўқ экан, бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди. Шу шоҳидлик бўлмаса, амаллар ҳам қабул қилинмайди. Инсоният фақат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина ибодат қилиши, фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни охирги Пайғамбар, деб билиши керак. Аллоҳ у кишини ҳақ дин билан юборганини тан олиши керак. Ким шуни тили билан айтиб, дили билан тасдиқласа, мўмин бўлади, акс ҳолда – мўмин бўла олмайди.2. «Ўлимга иймон келтиради». Яъни, ўлимнинг ҳақ эканини тан олади. Ана шунга ишониб, ўлимни кўз олдига келтириб яшайди. Бу ҳар бир инсон учун вожиб эътиқод эканини ва унинг ниҳоятда зарур эканини таъкидлашга ҳожат бўлмаса керак. Ўлимга ишонмаган, уни кўз олдига келтириб яшамаган одамдан яхшилик кутиб бўлмайди. Халқ ичида ёмон одамлар ҳақида «ўлмайман, деб ўйлармикан», деган гап юради. Бу унинг ёмонлиги ўлимга иймони йўқлигидан келиб чиқади, деб билишдандир. Ўлимни ўйлаш ҳар бир инсон учун ўта зарур бўлганидан ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимга иймон келтиришни тўртта муҳим нарса ичида Аллоҳга ва Расулга иймон келтиришдан кейин зикр қилмоқдалар.3. «Ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиради».Агар бу иймон бўлмаса ўлимга ишонишнинг ҳам ҳожати йўқ. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш, бу дунёда қилинган ишларнинг сўроқ жавобига ишониш демакдир. Бу эса ўз навбатида инсонни доимо яхшилик қилишга чорловчи омилдир. Агар дунёдаги ёмонликлар асосан ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон йўқлиги ёки унинг заифлигидан келиб чиқади десак, муболаға қилмаган бўламиз. Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифда бунга бўлган иймон алоҳида таъкидланиб келмоқда.4. «Қадарга иймон келтиради». Бу қадарга бўлган иймоннинг нақадар муҳимлигининг яна бир бор таъкидидир. Бу ҳақда ушбу бобнинг аввалидан бошлаб сўз юритиб келинмоқда.Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачонки, Аллоҳ бандага бирор ерда ўлмоқни қазо қилган бўлса, унинг учун ўша ерда бир ҳожатни қилиб қўяди», дедилар». Сўнгги икки ҳадисни Термизий ривоят қилган.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида қазои қадар ҳақлигини, уни Аллоҳ таолонинг Ўзи жорий қилишини баён қилмоқдалар. Мисол учун, бир одамнинг маълум бир жойда вафот этиши қазои қадар қилинган бўлса, Аллоҳ унинг учун ўша ерда бирор ҳожатини чиқарадиган қилиб қўяди. Банда ҳожатини кўзлаб боради-ю, қазосидаги бор ўлимни ўша жойда топади. Бундай ҳолатларда халқ ичида «ажали етиб қолган эканда, ўз оёғи билан борибди», дейилади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг қанчалик мудаббир ва банданинг қанчалик тадбирсиз эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таолонинг илми қанчалик чексиз, банда қанчалик жоҳил эканини кўрсатади. Бу нарса Аллоҳ таоло қанчалар қодир, инсон қанчалар ожиз эканини кўрсатади. Қазои қадарга тегишли ҳар бир ишда, ҳаракатда шу маъноларни такрорлаш мумкин. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон келтиришга Ислом алоҳида эътибор берган ва у иймоннинг асосларидан ҳисобланган.ХОТИМАҚазои қадарга бағишланган мазкур бобда бир ояти карима ва ўндан ортиқ ҳадиси шариф ўргандик. Албатта, қазои қадарга тегишли ҳамма оят ва ҳадислар шулардан иборат дегани эмас. Лекин масаланинг моҳияти, асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилди. Шундан келиб чиқиб, баъзи бир хулосаларни чиқарсак ҳам бўлади. Аввало бир масала бўйича бир ёки бир неча ҳадисга суяниб ҳеч ҳукм чиқариб бўлмас экан. Иложи борича атрофлича ўргангандан сўнггина, бир нарса дейиш керак. Ушбу бобдаги баъзи ҳадисларда банданинг ҳеч қандай ихтиёри йўққа ўхшаб кўринса, айримларида аксинчага ўхшаб кўринади. Баъзиларида иш бўлишидан олдин қазои қадарга қандай муносабатда бўлиш баён қилинган. Бошқаларида эса иш бўлиб ўтгандан кейин қазои қадарга қандоқ муомалада бўлиш баён қилинган ва ҳоказо. Қазои қадар масаласини баён қилувчи оят ва ҳадисларда зоҳиран бандани мажбурлаш ва ихтиёрига қўйиб бериш маънолари борлиги баъзи кишиларнинг йўлдан озишига сабаб бўлган. Улардан бир қисмлари «банда бу дунёда ҳамма ишни ўз ихтиёри билан эмас, мажбур бўлиб қилади» деганлар. Ана шундай фикр ва эътиқоддаги кишилар «Жабрия» мазҳабидагилардир. Бу мазҳабнинг кўзга кўринган тоифаларидан бири, Жаҳм ибн Сафвон Самарқандийга мансуб «Жаҳмийя» тоифасидир.Жабрия мазҳабига қарши ўлароқ баъзилар: «Инсон ўзининг ҳамма ишларида ҳурдир, у ўз ихтиёри билангина иш қилади, ўз амалини ўзи халқ қилади», деганлар. Булар «Қадария» (қадарни инкор этувчи) деб аталган бўлиб, уларнинг асосчилари «Мўътазилийлар»дир. Ушбу икки тоифа ҳам адашган ҳисобланади.Исломнинг соф ақийдасини тутиб қолган Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби эса ўртача йўл тутган. Улар «Инсоннинг дунёдаги ўзига ориз бўладиган ишларда ихтиёри борлари ҳам бор, ихтиёри йўқлари ҳам бор», деганлар. Уларнинг таъкидлашича, инсон ўз ихтиёри йўқ ишларда жавобгар эмас, аксинча ихтиёри бор ишларда жавобгардир. Ҳақиқат ҳам шунинг рост эканини кўрсатади. Саҳобалар, тобеъинлар ва ўтган салафи солиҳларнинг барчалари шу эътиқодда бўлганлар.Ривоят қилинишича, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Имом Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқ розияллоҳу анҳудан сўраган эканлар:- Эй, Расулуллоҳнинг ўғиллари, Аллоҳ ишни бандаларга тафвиз қилиб топшириб қўйганми?- Аллоҳ таоло Роббликни бандаларга топшириб қўйишдан юқоридир!– Бўлмаса уларни мажбур қилурми?– Аллоҳ таоло аввал уларни бир ишга мажбур қилиб туриб, сўнгра азоблашдан кўра одилроқдир!– Бу нима дегани?– Бу ўртача дегани. Мажбур қилиш ҳам йўқ, бутунлай қўйиб бериш ҳам йўқ. Зўрлаш ҳам йўқ, эга қилиб қўйиш ҳам йўқ.Бу жавоблар нақадар тўғри эканини сиз билан биз юқоридаги баҳсларимизда англаб етдик.Гоҳида қадар истилоҳи ва унинг муродифлари дунёни ва ундаги нарсаларни тартибга солиб турувчи қонун-қоидалар, тузумлар ва сабабларга ҳам ишлатилади. Мисол учун «Албатта, Биз ҳар бир нарсани қадар билан яратдик», ояти маъноси «ўлчов билан яратдик», бўлади. Яъни, дунёдаги ҳар бир нарсанинг ўзига яраша ўлчови, миқдори бор, дегани. Бу маънодаги оятлар анчагина бор.Қазои қадар иймоннинг рукнларидан бўлиб, унга ҳеч қачон эътиборсизлик билан қараб бўлмайди. Бу соҳада доимо ҳушёр бўлиш керак. Ана ўша ҳушёрлик, эҳтиёткорлик йўқолса, инсон залолат йўлига кириб кетиши ҳеч гап эмас. Қадимда шундай ишлар кўп бўлган. Кўпчилик айнан қадар масаласида ё у тарафга, ё бу тарафга оғиб, залолатга кетган. Қадар ва унга тегишли масалалар катта фитналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлган. Мусулмонларга улкан зарарлар етказган. Шунинг учун ҳам Аҳли сунна ва жамоа уламолари бу масалада қаттиқ турган. Ҳар бир мусулмон бу масалада ўзини қандоқ тутиши лозимлигини аниқ иборалар билан ифода этиб, ақийда китобларига битиб қўйганлар.Бу ҳақда Аҳли сунна ва жамоа мазҳабининг – яъни, омма мусулмонларнинг ақийдавий мазҳабининг энг мўътабар китобларидан «Ақийдаи Таҳовийя»нинг матнида жумладан қуйидагилар айтилади:«Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир. У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас. У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир. У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг. Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини Ўз бандаларидан ўраб қўйгандир ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир. Аллоҳ таоло Ўз китобида: «У зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар», дегандир. Бас, ким «нима учун бундоқ қилди?» деб сўраса, Қуръоний ҳукмни рад қилган бўлур. Ким Қуръоннинг ҳукмини рад қилса, кофирлардан бўлур».Ушбу сўзлар кўплаб аччиқ тажрибалар бўлиб ўтгандан кейин қадар тўғрисидаги ояту ҳадислар, саҳобаларнинг айтган гаплари атрофлича ўрганиб чиқилгандан сўнг битилган. Бу натижага эришгунча Аҳли сунна ва жамоа уламолари кўп тортишувларни, мунозараларни, ҳужжат солиштиришларни ва тажрибаларни бошларидан ўтказганлар. Охир-оқибат мусулмонлар оммаси бу масалада мазкур қоидаларга амал қилсалар фойдали бўлади, деган қарорга келганлар.«Аслида қадар Аллоҳ таолонинг махлуқотлардаги сирридир». Яъни, қадарни фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Бу дунёда махлуқотларга нима қадар қилинганини билиш Аллоҳ таолонинг Ўзигагина хос.«У нарсадан муқарраб фаришта ҳам, юборилган набий ҳам хабардор эмас».Аслида муқарраб фаришта ва юборилган пайғамбарлар кўп сир-асрорлардан хабардор бўладилар. Аммо Аллоҳ таоло қадар илмини улардан ҳам сир тутган. Улар ҳам махлуқотларга нима қадар қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Чунки қадар масаласи, Аллоҳ илмининг чексиз эканини баён қилувчи масаладир.«У нарсада чуқур кетиш, назар солиш хорлик сабабчиси, маҳрумлик нарвони ва туғён даражасидир». Яъни, қадар масаласида чуқур кетиб, уни текширишга ўтиш охири хорликка сабаб бўлади. Ўз эгасини кўп нарсадан маҳрум қилади. Охири келиб туғёнга кетишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, Қадария ва Жабрия мазҳаблари ва уларга эргашганлар шу ҳолга тушганлар.«У нарсага назар солишдан, фикр қилишдан ва васвасадан эҳтиёт бўлинг ва яна эҳтиёт бўлинг». Яъни, қадар илмини биламан, деб уринишдан, у тўғрида: «нимага ундоқ бўлди, нимага бундоқ бўлди, ундоқ қилса нима бўлар эди», каби фикр қилишдан эҳтиёт бўлинг. Шунингдек, ҳамма нарса маълум бўлса, амалнинг нима кераги бор, унинг ўрнига бундоқ деса бўлмасмиди каби васвасалардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Чунки ҳамма нарса сизга эмас, Аллоҳга маълум. Аллоҳ сизни қадарга иймон келтиришга, амрига, шариатига амал қилишга буюрган, шуни қилинг!«Чунки Аллоҳ таоло қадар илмини бандаларидан ўраб қўйгандир». Бандалар ҳаммаси бир бўлиб кичик бир зарранинг қадарини билишга уринсалар ҳам, била олмаслар.«Ва уларни уни қасд қилишдан қайтаргандир». Яъни, Аллоҳ таоло бандаларни қадар илмини билишни қасд қилишдан қайтаргандир.Аллоҳ таоло Ўз китобида: «У зот қилганидан сўралмас, улар сўралурлар», дегандир». Яъни, Аллоҳ таоло нима қилса Ўзи билади. Ундан биров «бу ишни нима учун қилдинг»? деб сўра

Топ рейтинг www.uz Openstat