Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. https://savollar.islom.uz/s/11955 линкидаги маълумотни ўқидим, лекин жавобдан яхши англай олмадим, шунинг учун аниқлик киритиш мақсадида Сизларнинг қимматли вақтингизни олишга мажбур бўлдим. Мен Автомобил олмоқчиман, лекин бозордан эмас, салондан олмоқчиман. Муробаҳа йўли билан менга бир танишим ўша машинани олиб бермоқчи, олган вақтида тўғридан тўғри менинг номимга олиши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Мумкин. Валлоҳу аълам!