Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги роҳиқул махтум

18:15 / 28.02.2020 | Muslim | 1500

Ассалому алайкум! “Ким чанқаган бир мусулмонга сув ичирса, Аллоҳ унга Жаннатдаги роҳиқул махтум деган шаробдан ичиради”. Шундай ҳадис борми? Бўлса саҳиҳми? агар иложи бўлса тўлиқ матнини бера оласизларми?(бошқалар билан ҳам баҳам кўриш учун)


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ушбу ҳадис “Сунани Термизий”да келади. Бу ҳадисни имом Аҳмад ва Абу Довудлар ҳам ривоят қилганлар. 

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حَاتِمٍ الْمُؤَدِّبُ، قَالَ: حَدَّثَنَا عَمَّارُ بْنُ مُحَمَّدِ بْنِ أُخْتِ سُفْيَانَ الثَّوْرِيِّ، قَالَ: حَدَّثَنَا أَبُو الْجَارُودِ الْأَعْمَى، وَاسْمُهُ: زِيَادُ بْنُ الْمُنْذِرِ الْهَمْدَانِيُّ، عَنْ عَطِيَّةَ الْعَوْفِيِّ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَيُّمَا مُؤْمِنٍ أَطْعَمَ مُؤْمِنًا عَلَى جُوعٍ، أَطْعَمَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنْ ثِمَارِ الْجَنَّةِ، وَأَيُّمَا مُؤْمِنٍ سَقَى مُؤْمِنًا عَلَى ظَمَإٍ سَقَاهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مِنَ الرَّحِيقِ الْمَخْتُومِ، وَأَيُّمَا مُؤْمِنٍ كَسَا مُؤْمِنًا عَلَى عُرْيٍ، كَسَاهُ اللَّهُ مِنْ خُضْرِ الْجَنَّةِ».
هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ، وَقَدْ رُوِيَ هَذَا عَنْ عَطِيَّةَ عَنْ أَبِي سَعِيدٍ مَوْقُوفٌ، وَهُوَ أَصَحُّ عِنْدَنَا وَأَشْبَهُ
 

Бизга Муҳаммад ибн Ҳотим Муаддиб ҳадис айтиб берди.  У деди: «Бизга Аммор ибн Муҳаммад ибн ухт Суфён Саврий ҳадис айтиб берди». У деди: «Бизга Абу Жоруд Аъмо [Унинг исми Зиёд ибн Мунзир Ҳамдоний] ҳадис айтиб берди». У Атийя Авфийдан,  
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси мўмин бошқа мўминни очлигида таомлантирса, уни Аллоҳ қиёмат кунида жаннат меваларидан таомлантиради. Қайси бир мўмин бошқа  мўминни чанқоқлигида сув билан чанқоғини босса, Аллоҳ унни қиёмат кунида раҳиқул махтумдан суғоради. Қайси бир мўмин бошқа мўминни кийимсизлигида либос кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг кийимидан кийдиради», дедилар».
Бу ҳадис ғарибдир. Бу ҳадис Атийядан, у Абу Саиддан мавқуф ҳолатда ривоят қилинган. У бизнинг наздимизда саҳиҳроқ ва ишончлироқдир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat