Ақийда бўйича мутахассис уламоларимиз иймоннинг тўғри ва соғлом бўлиши учун ишончли ва таъкидланган илмни асосий шарт қилиб қўйганлар ва бировларга тақлид қилиб келтирилган иймон ҳақиқий бўлмайди, деганлар.Бу ердаги тақлиддан мурод илмсиз асосга, илмсиз равишда тақлид қилишдир. Аммо ақийда бўйича мутахассис уламоларнинг илмига тақлид қилиш илми етишмайдиганларга тавсия қилинади. Ўзи ҳужжат ва далил топиб билса, яхши. Бўлмаса, етук олимнинг мазҳабига тақлид қилади. Демак, тақлид билан тақлиднинг орасида фарқ бор.