Иймонли, эътиқодли инсон бўлиш учун нима килиш керак ёки кутиш керакми ўша вактни. Бирон бир сабаб бўлишини кутиш зарурми у ҳолда кутишга улгурмасдан қазо килсачи? Менинг ўзим тулиқ намоз уқимайман. Баъзан дангасалик сабабли, баъзан ишни баҳона килиб. Бенамозлик бу такдирми ёки синовми, балки бу фитнадир? Нима килиш зарур ўртаҳол мусулмон бўлган ҳолда жаннат аҳли бўлиш учун. Раҳмат олдиндан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Кутиш мутлақо мумкин эмас. Изланиш, ўқиш, ўрганиш, сўраб суриштириш керак. Бу борада ҳеч қандай боҳана ўтмайди.