Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўш юбориш

15:22 / 01.08.2021 | Shukrona | 1255

Ассалому алайкум! Биламизки фотиха маросимида куёв томондан келинга сеп келади. Ундан кейин келин ҳам куёв тарафга тўш юборади. Динимизда бу ҳақида бирор маълумот берилганми? Яъни бу иш ҳалолми ёки харом? Ёки бу шунчаки анъанага айланганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бу каби ишлар йўқ. Бу урф ҳисобланади. Урф эса шариатга хилоф бўлмаса, шариат масдарларидан ҳисобланади ва унга амал қилинади. Шунинг учун юқоридаги сеп ва тўшлар совға алмашиш қабилидаги ишлар ихтиёрий ҳолатда бўлса, зарари йўқ. Лекин мажбурий ҳолатда бўлса, дуруст эмас. Хусусан келин тарафидан бериладиган совғаларда шариатда уларнинг зиммасига моддий мажбуриятлар юклатилмаганлиги нуқтаи назаридан чин кўнгилдан беришса, жоиз. Лекин шуни қилиш керак, бу урф-одат дейилса, бу фосид урф бўлиб шариатга хилоф бўлганлиги учун унга амал қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat