Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳга ишониш

00:00 / 12.11.2007 | eski savollar | 4447
Шахй Ҳазратлари мен қалб ҳасталигида шударажага еттимки. Ҳозир Аллоҳга умуман ишонмай қоъйдим. Уни раҳматидан умит қилмай қоъйдим. Мен тоъғриси Аллоҳга жуда коъп дуолар қилардим. Қийинчилик ҳорликлардан чиқиш учун қаттиқ ялинардим. Ман бу дуоно уқиса инсон ҳожати раво боъларкан… ману дуони уқинг Аллоҳ истаганингизни беради… бу дуони фазилатларидан инсон гамдан чиқади… бу дуо қалбни равшанлаштиради… бу дуо тоъғридан тоъғри ижобат боълади… бу дуо ишингизни осон қилади. Бу дуо васвасадан асрайди… буни манунча марта оъқилади буни ятишдан олдин. Буни тургандан кегин… ҳулласи жуда коъп. Мен дуони шартлариниҳам билардим… ғусул қилиб покиза кийиниб кечалари нафил намозларига туруб энг муҳуми дуойим ижобат боълишига аниқ ишонган ҳолда қоълимни қоъймай ялинардим. намоз оқиб коънглимни овитардим, эртасидан ҳаракатда баракат деган гапга амал қилиб Аллоҳдан ёрдам соъраган ҳолда ишга кетар эдим. аммо истакларим амалгам ошмади. Аллоҳ сораганларимни бермади. энди унга ишончсизлик пайдо бо'либ қолди. дуо қилгим келса шубҳа билан ишончсизлик билан қиламан. Охирги марта қачон дуо қилганимҳам эсимда ёъқ. Ҳозир дуо қилгандан коъра сигарета чэкиб мийяга дам бераяпман. Ҳозир коънглимга нима келса шуни қилиб юрубман. Мен авваллари тассаввурҳам қилишим боълмаган ишларни ҳозирда қилиб юрубман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Аллоҳ барчамизни тўғри йўлдан ажратмасин. Сиз тўғридан тўғри дуога ўзингизни урмай Исломни ўрганганингизда яхши бўлар эди. Сизнинг ҳолингиз Аллоҳга шарт қўйиб, банда бўлишдир. Бу дунёдан сўраганимни берса, розиман бўлмаса, розимасман каби. Сиз бўлган бўлмаган китоблардаги дуога берилган ваъдаларга эмас, Аллоҳнинг Ўзига чин ихлос қилганинигизда ва Унинг айтганида юрганингизда яхши бўлар эди. Сиз дуоларнинг матнини эмас, дуони қандай тўғри бўлишини ва унинг шартларини ўрганганингизда яхши бўлар эди.Банда Аллоҳга бу дунёдаги матоҳларни деб иймон келтирмайди. Агар банда ўзига берилган ҳаёт неъмати ёки ақл неъмати шукри учун бутун умрини ибодат ила ўтказса ҳам озлк қилади. Сиз бўлса, билиб билмай қилган дуоларингиз вақтинча қабул бўлмагани учун Аллоҳдан аразлаб юрибсиз. Бу ҳолат оқил одамга мутлақо тўғри келмайди.Сиз тезда тавба қилинг. Аллоҳнинг динини пухта ўрганинг, дуо ва унинг шартларини ҳам илмли одамлардан таълим олинг. Ихлос билан ибодат қилинг. Ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ.

Топ рейтинг www.uz Openstat