1. Ҳозирги кунда шу пломба билан ибодатларни давом эттирсам бо'ладими? Аллоҳ о'зи рози бо'ладиган ибодат қилиш учун нима қилмог'им керак? Агар мутаҳасислар тасдиқлашса пломбани қайта (г'усл ила) қо'йдиришга рози эдим.- Ҳозирги кунда мазкур пломбалар билан ибодатларни давом эттирсангиз бўлади. Чунки, уларни дардни даволаш мақсадида қўйилган. Бундай нарсалар жабийра дейилади ва уларнинг остидаги тишга сув тегиши шарт эмас.2. Юқорида ко'рсатилган китоб асослими? Бунга биноан Шофи'ий (ёки Моликий) мазҳабини тақлид қилиб г'усл қилсам бо'ладими. Агар мумкин бо'лса намозга ниятда ҳам тақлид қилиш керакми? То'г'ри ё'лни ко'рсатинг. - У китобни мен ўқиганим йўқ. Ҳар ким ўз мазҳабини ушлагани маъқул.3. Юқорида ко'рсатилган "Намоз китоб"ининг 88-бет "САТРИ АВРАТ - Аврат ва мо'минларнинг хижоблари ҳақида" бо'лимида шундай ёзилган: "Эркакларда аврат киндикдан тизза ко'зининг тагигачадир. Тизза авратдан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида о'ша жойлари очиқ ҳолда о'қилган намоз қабул бо'лмайди. Намозда вужуднинг бошқа қисмларини ҳам беркитиш, масалан: қо'лларни, бошни ёпиш ва пайпоқ кийиб намоз о'қиш Ҳанафийда эркакларга суннат. Бу а'золарни ҳеч қанақа заруратсиз очиб, намоз о'қиш макруҳдир" дейилган. Бунга фикрингиз?- Мазкур аврат жойларни намозда тўсиб ўқиш фарздир. Баъзи аъзолар очилиб қолса нима бўлади ва шунга ўхшаш саволларга кейинги жумлаларда жавоб келади.Бир аъзонинг тўртдан бирининг очиш намозни ман қилади.Агар унутиб очилган бўлса ва очилиши бир рукнни адо этилишича вақт давом этса ва аъзонинг чорагидан ози очилса, намоз ботил бўлмайди. Агар мазкур миқдорни намозхон қасддан очса, намози дарҳол бузилади. Болдирнинг ўзи бир аъзодир. Унинг тўртдан бири очилиб қолса ва мазкур муддатгача ёпилмаса, намоз ботил бўлади. Сон, закарнинг ёлғиз ўзи ва икки турмуқ ҳам. Осилиб тушган соч ҳам.Буларда ҳам олдинги зикр қилинган ҳукм собит бўлади.Авратни тўсиш деганида шариат талабига биноан тўсиш кўзда тутилган. Бунда авратни тўсадиган нарсага қуйидаги шартлар қўйилган:1. Кийим баданнинг рангини билинтирмайдиган даражада қалин бўлиши лозим.2. Кийим баданнинг ҳамма тарафини тўсиши лозим. Бирор тарафи очилиб қолса ҳам бўлмайди.