Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж хакида

00:00 / 13.11.2007 | eski savollar | 2598
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Мен "Риёзус солиҳийн" китобида "Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам "Рамазонда адо этилган умра ҳаж баробарида ёки мен билан ҳаж қилган баробарида бўлади", дедилар" деган жойини ўқиб қолдим. Ушбу ҳадис тўғрими? Исломнинг 5 фарзидан бири бўлган Ҳажни Рамазон ойида Умра билан адо этса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сиз ҳадисни тўғри тушунмабсиз. Унда ҳажни Рамазон ойида адо этса бўлади деган маъно йўқ. Балки, Рамазон ойида қилинган умрага ҳажнинг савоби берилади деган маъно бор. Ҳажнинг бош рукни Зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни Арафотда туришдир. Шунинг учун бошқа ой ва кунларда ҳаж қилишнинг мутлақо имкони йўқ.

Топ рейтинг www.uz Openstat