Ассалому алайкум! Мен Туркия давлатини Истанбул шаҳрида яшиман ва Ўзбек, Тожик, Туркман аёлларга уй ишлари топиб ишга жойлаштираман ва бу хизматим учин аёллардан 500 лира хақ оламан. Албатта келишилган ва рози ризолик билан оламан. Бошқа ширкатлар бу хизматлари учун аёллардан ярим ойлигини олишади. Масалан 3000 лира маош бўлса 1500 лира олишади мен 500 лира оламан. Мен олган бу пул халол бўладими ёки харомми?
– Ва алайкум ассалом! Фойдага ўтириб олишингиз ҳалол эмас. Иш топиб берганингиз учун бир бор ҳақ олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!