Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, укам (10 ёш) мактабга автобусда бориб келади. Маълумки 7 ёшдан йўл ҳаққини тўлиқ (1200 сум) тўлаш давлатимиз қонуни. Укам кўпинча бепул, баъзида 500 сўм тўлайди. Кўп кичик ёшдаги ўқувчилар шундай қилади, автобус назоратчилари ҳам бунга ўрганиб қолиб индашмайди. Укам автобусда юрадиган масофа атиги 2-3 бекат. Саволим: шу тарзда транспорта юравергани ҳаром эмасми?
Ва алайкум ассалом! Транспорт воситасининг эгалари ёки унинг вакили тарафидаги рухсат билан юрса жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!