Ассалому алайкум! Бизда битта узоқ қариндошимиз бор. У фолбинлик қилади. Мен унга салом бермайман. Лекин мени қанақа қизсан салом бер деб койишади. Мен эшитишимча фолбинларга салом берилмайди дейишган. Нима қилишим керак. Фолбинларга салом бериладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қиласиз. Уларни икром қилиш диннинг томирига болта уришдир. Шариатимиз уларни ҳурматини тарк қилишга буюради. Валлоҳу аълам!